...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳайдовчилар, Тошкент йўлларидаги камералар қандай қоидабузарликларни “кўра олишини” биласизми?


12:35, 20.09.2018 Бу қизиқ
 7 058

Бир яримдан ортиқ вақт мобайнида кузатув камераларининг қоидабузарликларни қайд этиш салоҳияти ортиб келди.

Тошкент шаҳри кўчаларида кузатув камералари 2017 йил 15 март куни ишга тушганига ҳам бир ярим йилдан ортиқ вақт ўтди. Дастлаб фақатгина сфетофорнинг қизил чироғида тўхтамасликни қайд этган камералар ҳозир анча “ақлга кириб” бошқа қоидабузарликларни ҳам кўра бошлади.
 
Бугунга келиб, кузатув камералари аниқлаётган қоидабузарликлар сони еттитага етган. Улар билан қуйида танишишингиз мумкин:
 
1. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарликлар тўғрисидаги кодекси 128-4- модда 1-қисми. Жарима – 368 600 сўм –ЭКИҲнинг 2 баравари.
 
2. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарликлар тўғрисидаги кодекси 128-3-моддаси 1–3- қисми. Жарима ЭКИҲнинг 1 баравардан 10 бараваригача.
 
3. Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқариш ва йўловчилар ташишда хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслиги. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарликлар тўғрисидаги кодекси 125-моддаси 1-қисми. Жарима 36 860 сўм – ЭКИҲнинг 0,2 қисми.
 
4. Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарликлар тўғрисидаги кодекси 128-1-моддаси 1-қисми. Жарима – 368 600 сўм – ЭКИҲнинг 2 баравари.
 
5. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарликлар тўғрисидаги кодекси 128-6-моддаси 1-қисми. Жарима – 552 900 сўм – ЭКИҲнинг 3 баравари.
 
6. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарликлар тўғрисидаги кодекси 128-5-моддаси 2-қисми. Жарима – 1 722 400 сўм – ЭКИҲнинг 10 баравари.
 
7. Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарликлар тўғрисидаги кодекси 128-моддаси 1-қисми. Жарима – 86 120 сўм – ЭКИҲнинг 0,5 қисми.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Камера Тошкент шаҳри йўл 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!