...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп АҚШнинг бутун тарихи давомидаги энг катта хатосини айтди


13:04, 20.09.2018 Олам
 6 729

Трамп бу сафар ўзидан олдинги икки президентни айбдор қилди.

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатининг бутун тарихи мобайнида йўл қўйган энг катта хатосини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, АҚШнинг собиқ президенти кичик Жорж Буш буйруғи билан америка аскарларининг Яқин Шарққа киритилиши буюк хато бўлган. Бу ҳақда у “The Hill” нашрига берган интервьюсида айтган.
 
“Гарчи Обама у ердан аскарларни чиқариб, нотўғри қилган бўлса-да, аммо менинг фикримча, уларни у ерга киритишнинг ўзи бизнинг мамлакат тарихида йўл қўйилган энг катта хато бўлган”, деган Трамп.
 
Президент АҚШ Яқин Шарқ камапаниясига 7 триллион доллар сарфлаганини ва ҳар икки томондан қурбон бўлган одамлар миллионларга етганини таъкидлаган. “миллионлаб одамлар”, деб алоҳида қайд этган АҚШ президенти.
 
Нашр Пентагон берган маълумотларни келтирган. Унда АҚШ Ироқ, Афғонистон ваСуриядаги ҳарбий ҳаракатлар учун 1,52 триллион доллар сарфлагани кўрсатилган. Бироқ Браун университети бошқачароқ маълумот келтирган. Унда Америка 2017 йил сентябргача юқоридаги кампанияларга 5,6 триллон доллар сарфлагани кўрсатилган.
 
Маълумот учун, 2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан кейин ўша вақтда АҚШ президенти бўлган кичик Жорж Буш “Ал-Қоида” гуруҳи етакчиси Усома бен Лодин Афғонистонда яширинганини тахмин қилиб, ушбу мамлакатга қўшин киритган. Икки йил ўтиб, Саддам Ҳусайн ҳокимиятини ағдариш учун Ироққа ҳужум қилинган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Дональд Трамп АҚШ уруш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!