...
МЕНЮ
ONLINE TV

Qalampir.uz: Бинали Йилдирим якшанба куни Ўзбекистонга келади


13:43, 20.09.2018 Олам
 3 771

Бинали Йилдиримнинг ташрифидан Тошкентдаги турк мактабининг янги биносини бориб кўриш ҳам ўрин олган.

Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси раиси Бинали Йилдирим жорий йилнинг 23-26 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда “Qalampir.uz”нинг Туркиядаги расмий манбалари хабар бермоқда.
 
Бинали Йилдирим Ўзбекистонга 23 сентябрь куни кечки соатларда ташриф буюради. Унинг сафари пойтахт Тошкентдан старт олади.
 
Туркия Парламенти раиси 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қабулида бўлиши кутилмоқда. Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев билан учрашади.
 
Бинали Йилдиримнинг ташрифидан Тошкентдаги турк мактабининг янги биносини бориб кўриш ҳам ўрин олган.
 
Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси раиси Бинали Йилдирим 25 сентябрь куни Самарқанд шаҳрига жўнайди. Парламент раҳбари Самарқанддаги тарихий зиёратгоҳларда бўлиб, 26 сентябрь куни Бухорога боради. Бухоро зиёратидан сўнг, шу куннинг ўзида Анқарага қайтади. 

Теглар:Бинали Йилдирим Ўзбекистон-Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!