Айниқса, соғлиқни сақлаш йўналишида янги ҳамкорлик ўрнатилиши режалаштирилмоқда.
Айни дамда айрим ҳукумат аъзолари Ҳиндистонга отланиб, Ўзбекистон раҳбарининг ташрифига тайёргарлик кўрмоқда ва имзоланажак ҳужжатлар устида сўнгги музокаралар ўтказилмоқда.
Шавкат Мирзиёев ташрифи давомида Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натҳ Ковинд ва Бош вазири Нарендра Моди билан учрашади.
Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг ҳамкорлик ва дўстлик алоқалари узоқ тарихга бориб тақалади. Сиёсий, иқтисодий, илм-фан, соғлиқни сақлаш, маданий ва ижтимоий соҳалардаги ҳамкорлик кун сайин ривожланиб бормоқда.
Ташриф давомида ушбу соҳаларга оид бир қатор ҳужжатлар имзоланиши, айниқса, соғлиқни сақлаш йўналишида янги ҳамкорлик ўрнатилиши режалаштирилмоқда.