Ит 4 ойлик чақалоққа ташланган ва уни тишлаган, натижада чақалоқ жиддий тан жароҳати олган.
Маълум бўлишича, гўдакнинг ота-онаси чақалоқни 1 дақиқага хонада ёлғиз қолдиришган. Бу вазиятдан фойдаланган жонивор эса гўдакка ҳамла қилиб, натижада унга жиддий тан жароҳати етказган. Бош қисмидан жароҳат олган чақалоқ шаҳар шифохонасига етказилган.
Айни вақтда полиция хизмати ходимлари юз берган нохуш воқеа юзасидан суриштирув ишларини бошлашган. Чақалоқнинг ота-онаси мастиф зотли итларни боқиш билан шуғулланишганлиги аниқланди. Уйда бундай турдаги итлардан иккитаси яшаган.