Сўнгги ўн йил давомида ер 3 триллион тонна сувни шимиб юборган.
Калифорния университети ва NASA реактив ҳаракат лабораторияларининг олимлари шуни аниқлашдики, қуруқликдаги сув заҳираларининг ортиши океанларнинг ўсишини секинлаштиради. Тадқиқот натижалари ҳақида “Science” журнали маълум қилган. Бу ҳақда “Rambler News Service” хабар берди.
Жон Ригер бошчилигидаги олимлар гуруҳи GRACE (Gravity Recovery and Climate Experiment) миссияси сунъий йўлдошларидаги 2002 йилдан 2014 йилгача бўлган маълумотларни таҳлил қилиб чиққан ва бу маълумотларни музликлар массасидаги ўзгаришларга солиштириб кўришган.
GRACE сунъий йўлдош миссияси Ернинг гравитацион майдони ва унинг иқлим билан боғлиқ даврий ўзгаришларини ўрганишга қаратилган.
Олимлар келган хулосага кўра, музликларнинг эриши давом этади ва сўнгги ўн йил давомида содир бўлган иқлим ўзгаришлари шунга олиб келдики, қитъалар 3 триллион тоннадан ортиқ сувни "шимиб олган". Бу эса океанлар сатҳининг ўсишини 20 фоизга секинлаштирган.
"Ер кун сайин губкага ўхшаб бормоқда", – дейди Ригер
Сув бутун қуруқлик бўйлаб тарқалмоқда, лекин уни бир жойга йиғиш имкони бўлганда Гурон кўлидаги сув ҳажмига тенг бўларди, дейди тадқиқотчилар.
Эслатиб ўтамиз, Гурон кўли АҚШ ва Канада ҳудудларида жойлашган кўл бўлиб, майдони 59 000 км² ни ташкил этади.

Руслан Сулаймонов