Таъкидланишича, мазкур хонадон эгалари В.А.Ким 2015 йилнинг 10 март куни, Л.Б.Ким эса 2015 йилнинг 11 июлида вафот этишган.
Фарғона шаҳрида яшовчи Е.Ханнинг Қиргули электр таъминоти корхонаси томонидан опаси Л.Б.Кимга тегишли бўлган Фарғона шаҳар Янги аср кўчаси 116-уй 46-хонадонга ортиқча қарздорлик ҳисобланганлигидан норози бўлиб, ёзган аризаси ўрганилганда аризадаги фактлар тасдиғини топди. Бу ҳақда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг Фарғона шаҳар бўлими хабар қилди.
Таъкидланишича, мазкур хонадон эгалари В.А.Ким 2015 йилнинг 10 март куни, Л.Б.Ким эса 2015 йилнинг 11 июлида вафот этишган.
Шундан кейин, бу хонадонда ҳеч ким яшамаган.
Қиргули электр таъминоти корхонасининг ҳудуд назоратчиси А.Ҳамидов 2016 йилнинг 9 ноябрь куни “электр ҳисоблагичнинг ойнасида зазор борлиги” тўғрисида далолатномани ёзган.
Мазкур далолатномага асосан корхона мутахассислари томонидан хонадоннинг электр энергияси истеъмоли қайта ҳисоб-китоб қилиниб, хонадон ҳисоб варағига 1 297 296 сўм қарздорлик киритилган.
Ўрганиш давомида хонадон эгаларининг вафот этганлиги, хонадонда шундан буён ҳеч ким яшамаганлиги корхона мутахассисларига тушунтирилиб, тегишли асосли хужжатлар тақдим қилинди.
Натижада, Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг хукукларини химоя килиш тўғрисида”ги конунининг 21-моддаси талаблари бўйича, корхона мутахассислари томонидан далолатнома хато ёзилган деб ҳисобланиб, хонадоннинг электр энергияси истеъмоли қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Хонадон ҳисоб варағига далолатнома бўйича киритилган 1 297 296 сўм қарздорлик эса бекор қилинди.
Президент ҳар сафар давлат хизмати ходимларига халқ ичида бўлишни, уйма-уй юриб жойлардаги вазиятни муҳокама қилишни ва тегишли чоралар кўриш кераклигини таъкидлайди.
Аммо ўз ишига масъулиятсиз ёндашадиган ходимлар дастидан фуқаролар муҳим ишларини ташлаб, улар яратган муаммолар бўйича югуриб юришга мажбур бўлишади.
Ҳар кимнинг жамиятда ўз мақсади ва амалга ошириши керак бўлган иши мавжуд. Эътиборсизлик туфайли бировнинг вақт аталмиш қимматли имкониятини ноўрин жараёнга сарфлашига сабаб бўлиб қолмайлик.