...
МЕНЮ
ONLINE TV

Оила жуда оғир фожиани бошидан кечиряпти – Дониёр Тошхўжаев (видео)


18:36, 31.10.2018 Жамият
 23 080

Дониёр Тошхўжаев воқеа жойига 08:00 да етиб борганини айтаркан, бу ҳолат бўйича саволларга жавоб беришга ҳали эрта эканини қўшимча қилади.

Чилонзорлик оиланинг бирданига 4 нафар фарзанди вафот этиши юзасидан суриштирувлар ва экспертиза жараёнлари давом этмоқда. Ҳозирча мутахассислар томонидан дастлабки ис газидан заҳарланиш тахмини илгари сурилмоқда. Бироқ, аниқ сабаб ҳали топилганича йўқ.
 
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев воқеа жойига  08:00 да етиб борганини айтаркан, бу ҳолат бўйича саволларга жавоб беришга ҳали эрта эканини қўшимча қилади.
 
“Айрим интернет-сайтларда мазкур ҳолат бўйича тасдиғини топмаган маълумотлар тарқатилмоқда. Бу айни дамда жуда оғир фожиани бошидан кечираётган оила аъзоларига нисбатан ҳурматсизлик, деб ҳисоблайман. Шунинг учун хабарларни тарқатаётганлардан, экспертиза хулосаларини кутишларини илтимос қиламан.


 
Ҳозир ҳамма нарсани текшириш керак. Газ, сув, ҳаво, лимонад ва ҳаказо... Экспертиза хулосалари берилмагунча бир нарса дейишимиз қийин. Айни вақтда болаларнинг ота-оналарини саволга тутишимизнинг ҳам ўрни эмас. Чунки улар оғир аҳволда”, дейди Тошхўжаев.

Теглар:Дониёр Тошхўжаев Чилонзорлик оила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар