...
МЕНЮ
ONLINE TV

Одам олиб қочган безорилардан бири қўлга олинди


15:38, 18.08.2018 Жамият
 9 721

Учтепада юз берган безориликнинг ташкилотчиси ҳам қидирилмоқда.

Аввалроқ, Тошкент шаҳар ИИББ Учтепа туманида зўрлик билан одам қочган шахсларни қидирувга бергани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 18 август куни Қидирувга берилган икки гумонланувчидан бири 31 ёшли Нуриддинов Бекзод қўлга олинган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
 
Иккинчи гумонланувчи 1991 йил туғилган Шоҳруҳ Жўраевни қидириш ишлари давом этяпти.
 
“Ушбу шахслар интернетда тарқалган видеодаги воқеанинг асосий иштирокчилари ҳисобланади. Уларнинг манзили ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан: 102 ёки 272 98 39,  231  95 13,  362 51 14 телефон рақамларига қўнғироқ қилишларини сўраймиз”, дейилади ИИББ хабарида.
 
Тошкент шаҳар ИИББ қўнғироқ эгасининг шахси ошкор қилинмаслигини кафолатлайди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:безорилик Тошкент шаҳар ИИББ қидиирув 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар