...
МЕНЮ
ONLINE TV

Очилбой Раматов болалар футболини танқид қилди


15:33, 25.01.2018 Спорт
 3 344

ЎФАнинг янги президенти бундан аввал ҳам ўзбек футболидаги муаммоларни келтириб ўтганди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Очилбой Раматов болалар футболини танқид қилди. ЎФАнинг янги президенти бундан аввалги маърузасида ўзбек футболидаги муаммолар ҳақида гапирганди.
 
Бугунги кунда ихтисослаштирилган футбол мактабларининг моддий техник базаси қониқарсиз ҳолатда.
 
Болалар ва ўсмирлар футболига масъул бўлган ташкилотлар томонидан футболчилар ва мураббийларни рағбатлантириш мутлақо йўлга қўйилмаган.
 
“Баркамол авлод” ва “Умид ниҳоллари” мусобақалари ўтказилгандан кейин стадионлар қаровсиз ҳолатда қолиб кетган.
 
Болалар спорт мактаблари қурилди, аммо бирортаси ишламаяпти. Ажратилган пуллар ўғриланган.
 
Иншоотлар қурилиши яхши режалаштирилмаган, мураббийларга эса маош берилмайди. Натижада яхши мураббийлар қолмаган.
 
Рағбатлантирилмаганидан сўнг кимнинг ишлагиси келади? Мен ҳаммасини яхши биламан. Мураббийлар фақат ота оналар берадиган уч тўрт сўм пулга қараб қолган.
 
Буларнинг барчаси менга аён, “Локомотив” клубини ўзим ташкил этганман”, - дейди Раматов.
 
Эслатиб ўтамиз, Очилбой Раматов бугун янги номга эга бўлган Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА)га президент этиб сайланди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Очилбой Раматов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!