...
МЕНЮ
ONLINE TV

Обама: “Бизга ҳар доим Twitter’да ўтирадиган Президент керак эмас”


16:52, 25.10.2016 Олам
 3 398

АҚШнинг амалдаги Президенти республикачилар номзоди Дональд Трампни танқид қилмоқда.

АҚШ Президентлигига республикачилар партияси номзоди Дональд Трампни кўп вақтининг Twitter ижтимоий тармоғида ўтказгани учун амалдаги Президент Барак Обама танқид остига олди. Бу ҳақда “Korrespondent” хабар қилади.
 
“Бизга ҳар доим Twitter’да ўтирадиган Президент керак эмас”, деди Калифорниядаги сайловолди учрашувида Барак Обама.
 
Трампнинг Twitter’даги аккуантида 12,7 млн аъзо бор. У саҳифасида 34 мингта твит қолдирган. Трамп ижтимоий тармоқ воситасида тез-тез рақиблари билан тортишиб туради ва ўз тарафдорларига даъватлар қилади.
 
Обаманинг сўзларига кўра, у Трампнинг камчиликларини айтмоқчи эмас, камчиликлар шундоқ ҳам маълум. “Мен Трамп нега бу лавозимга лойиқ эмаслигини айтиб ўтирмайман, чунки у ҳар бир чиқишида ўзининг АҚШ Президентлигига муносиб эмаслигини исботламоқда”, дея ўз фикрларини билдириб ўтди Обама.
 
АҚШ президентининг айтишича, республикачилар партиясидан бўлган собиқ рақиблари Обаманинг ҳурматига Трампдан кўра кўпроқ сазовор бўлган: “Мен ҳар доим Жон Маккейн ва Митт Ромнини кўпроқ ҳурматга сазовор деб биламан”, дея таъкидлади Президент.
 
Оқ уйнинг амалдаги соҳиби иккинчи бор президентлик муддати тугуганидан сўнг, 2017 йилнинг январь ойида фаолиятини якунлайди. АҚШ президентлигига сайлов эса 8 ноябрь куни ўтказилади.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Барак Обама Дональд Трамп АҚШ президентлигига сайлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!