Таниқли киноактриса соппа-соғ ва у тез кунларда Тошкентга қайтади.
Кеча кечки пайт ижтимоий тармоқларда, сўнгра уларга таянган ҳолда махаллий ОАВ орқали таниқли киноактриса, дубляж санъатининг йирик вакили, Ўзбекистон халқ артисти Ойбарчин Бакированинг оғир хаста эканлиги ва моддий қийинчиликка учрагани ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Ушбу маълумотга аниқлик киритиш мақсадида шахсан унинг ўзи билан боғланишга қарор қилдик.
Суҳбатимиздан маълум бўлдики, айни вақтда Ойбарчин Бакирова ҳақиқатан ҳам қизи билан АҚШда бўлиб турибди. Лекин унинг юрак хуружини бошдан кечиргани ва моддий қийинчиликка дуч келиб, АҚШда қаровсиз қолгани билан боғлиқ гап-сўзлар асоссиз тарқатилган.
Биз билан суҳбатда, унинг қизи ким ва нима мақсадда бундай ёлғон хабар тарқатганидан хайронлигини ва бундан ранжиганини билдирди.
Шунингдек, унинг шогирдларидан бири, таниқли суҳандон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Дилдора Рустамова ҳам ушбу ёлғон хабар тарқалгач, дарҳол устозига қўнғироқ қилган ва интернетдаги хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмаслигига ишонч ҳосил қилган.
Таниқли дубляж режиссёри Баҳодир Қосимовнинг айтишича, Ойбарчин Бакирова яқин кунларда Тошкентга қайтишни ва янги фильм дубляжига киришишни режалаштирган.
Эслатиб ўтамиз, Ойбарчин Бакирова яқинда 67 ёшни қаршилаган. У 1950 йил 27 июнда Андижон шаҳрида туғилган. 1971 йилда Тошкент театр ва рассомчилик институти, ҳозирги Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтини тамомлаган. “Армон” фильмидаги Бойхотин роли учун Ўзбекистон кинематографлар уюшмасининг махсус совринига сазовор бўлган.
Актриса шунингдек, “Нигоҳ”, “Тангалик болалар”, “Темир эркак”, “Ўйин”, “Ҳақиқат куни”, “Фарзандим” каби кўплаб картиналарда турли образларни яратган. Бундан ташқари у ўнлаб филмларга берган овози билан миллионлаб инсонларнинг қалбидан чуқур жой эгаллаган.

Дурдона Расулова