...
МЕНЮ
ONLINE TV

ОАВ: Рус ҳакерларининг нишони энди Европадаги сайловларга қаратилган


20:12, 20.02.2017 Олам
 2 598

Россия махфий хизмати мутахассислари Европада бўлиб ўтиши режалаштирилган бир нечта президентлик сайловларига ноқонуний аралашаётгани маълум бўлмоқда.

Аввалига АҚШда ўтказилган президентлик сайловида рус ҳакерларининг рақамли маълумотлар омборига тажовуз қилди, воқеалар ривожини ўзгартириб юборди, деган гумонлар тарқаган эди. Бу хабар тафсилотлар сўнггида, АҚШ разведкага қарши курашиш бошқармаси ҳақиқатан Россия АҚШ ички сиёсатига таъсир ўтказганини билдирди, деб ёзади “Huffington Post”.
 
Энди навбат Францияга шекилли, французлар сайлов демократик тамойилларда ўтмаслигидан хавотирга тушиб қолган. Мамлакат Ташқи ишлар вазири Жан-Марк Эро қуйидаги фикрни билдирди:
 
“Бўлиб ўтган воқеалар бизни хушёр бўлишга чорлайди. Қолаверса, ЕвроИттифоқ тарафдори, номзод Эммануэль Макроннинг электрон почтаси ҳам ҳакерлар нишонига айлангани рост”.
 
Нидерландия эса Европа Иттифоқининг савдо пактига қўшилиши юзасидан ўтказилган референдум натижасига рус ҳакерлари таъсир ўтказган, деган фикрни бермоқда. Улар ҳам келаси ой бўлиб ўтадиган ҳукумат учун сайловларни хавфсиз ўтиши учтида қайғурмоқда.
 
Норвегия эса ўтган ой “Меҳнаткашлар Партияси”нинг махфий маълумотлари ўғирлангани, ҳукумат сайтларига ҳакерлик ҳужуми бўлганини таъкидлаган эди.
 
Хулоса қилиб айтганда, европаликлар Россия махфий хизмати кутилаётган сайловлар натижасига таъсир ўтказиши мумкин, деб хавфсирамоқда. Бунда улар сайловчилар орасида ёлғон маълумот ва сохта хабарларни тарқатиш орқали, ҳақиқий хабарларни яширади, деб айтилмоқда манбада. Бизни қизиқтирган жиҳати шуки, тажовузлар натижасида нафақат сохта маълумот тарқалмоқда, балки сиёсатчиларнинг кирдикорларини ошкор этувчи махфий маълумотлар ҳам оммага ошкор бўлмоқда.
Алишер Рўзиоҳунов 

Теглар:Рус ҳакерлари Сайлов Россия махфий хизмати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!