...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Барселона”ни энди ким бошқаради?


19:57, 20.02.2017 Спорт
 4 868

“Барса”нинг мағлубиятларига сабабчи деб кўрилаётган бош мураббий лавозимидан кетиб, Юрген Клопп келиши мумкин.

Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп Испания гранд жамоаси “Барселона”га ўтиши мумкин. У кўк-анор ранглиларнинг янги бош мураббийи бўлиши мумкин бўлган номзодлар ичида биринчи ўринда турибди. Бу ҳақда инглиз “Mirror” нашри хабар берган.
 
Немис мутахассисидан ташқари, “Эвертон”нинг голландиялик устози Рональд Куман ҳам бу лавозимга лойиқ кўрилмоқда.
 
Айни пайтда жамоани инқирозлар кўчасига бошлаб бораётган каталониялик Луис Энрике мавсум якунида лавозимидан кетиши мумкин.
 
Маълумот учун, Чемпионлар Лигаси 1/8 финал баҳсларида Каталония жамоаси сафарда французларнинг “ПСЖ” жамоасидан йирик, 4:0 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олди.

Теглар:Барселона Юрген Клопп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!