...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ёлғиз яшовчи фуқароларни квартира учун ўлдираётган гуруҳ суд қилинди


19:54, 20.02.2017 Олам
 7 022

Жиноий гуруҳ ёлғиз яшайдиган, сурункали равишда спиртли ичимликларни истеъмол қиладиган фуқароларни йўлдан урган ва уларни ўлдирган.

Қозоғистон суди ёлғиз яшовчи фуқароларни уларнинг кватирасига эга бўлиш ниятида ўлдириб келган гуруҳ аъзолари устидан хукм чиқарди. Бу ҳақда Олма-ота шаҳри жиноий ишлар бўйича вилоятлараро суди Матбуот хизмати берган маълумотлар асосида Nur.kz хабар қилди.
 
Суд 7 кишидан иборат бўлган жиноий гуруҳ аъзоларининг қилмишига яраша жазо берди.  Улар 2016 йилнинг  февраль ойидан март ойигача бўлган муддатда ёлғиз яшайдиган, сурункали равишда спиртли ичимликларни ичадиган фуқароларни излаб топиш билан шуғулланган.
 
“Топилма”лар аниқлангандан сўнг, жиноятчилар уларни ўлдирган ва марҳумларнинг квартираларини нотариус хизмати орқали бошқа шахсларга пуллаб юборган. Юридик шартномани тузиш учун улар уй эгасига жуда ўхшайдиган шахсларни ёллашган ва ҳжжатларни расмийлаштиришда ташкилотларга уларни уй эгаси сифатида таништириб, ғаразли мақсадларини амалга оширган.
 
Олма-ота прокуратураси кадрлар бўлими берган маълумотларга кўра, ҳеч қаерда ишламайдиган жиноятчилар сохта ҳужжат тайёрлашган ҳамда қатор нотариуслар, риэлторларга ўзини прокуратура хизматчиси, деб таништириб, иш битирган. 
 
Умумий ҳисобда қотиллар 3 кишини ўлдиришган. 1 киши номаълум сабабларга кўра, тирик қолган.
 
Суд хукмига асосан 6 нафар жиноятчига 6 йилдан 20 йилгача бўлган қамоқ жазо берилган. Улардан бирига нисбатан кўрилган иш жиноятчининг ўлими муносабати билан тўхтатилган. Бироқ унинг оиласи фуқароларга етказилган жисмоний ва моддий зарарни қоплаш учун  2 000 000 тенге миқдоридаги пулни тўлаши лозим, деб белгиланди.
 
Суд Олма-ота шаҳри прокурори ҳамда Ички ишлар департаменти бошлиғига ва яна қатор ҳуқуқ-тартибот органи  ходимларига ҳам бу каби жиноятнинг бир неча бор содир этилишига йўл қўйгани учун фаолияти текширилиши лозимлигини билдирди.
Умида Якубова

Теглар:Олма-ота Риэлтор Қотиллик Жиноий гуруҳ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар



Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!