...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ольга Бузова АҚШнинг биринчи хоними кийган либос дизайнини ўғирлади


19:37, 20.02.2017 Шоу-бизнес
 5 695

Ольганинг дизайнерлик иши аксарият мухлисларнинг нафратига сабаб бўлмоқда.

Россиялик телебошловчи, дизайнер, қўшиқчи Ольга Бузова айни вақтда ижтимоий тармоқ ва ОАВ орқали ёғилган минглаб норозиликлар ёмғири остида қолмоқда.
 
Хабарингиз бор, Ольга Бузова телебошловчиликдан ташқари “Olga Buzova Design” бренди остида дизайнерлик либосларини ҳам яратади.
 
Куни кеча, у АҚШнинг биринчи хоними Меланья Трампнинг турмуш ўртоғи Донаьл Трамп инаугурацияси маросимида кийган классик услубдаги кўк рангли либосини ўзининг либослар коллекциясига қўшгани ҳақида хабар қилди.
 
“Азизларим, севимли обуначиларим, ушбу костюм АҚШнинг биринчи хоними Меланья Трамп образи асосида яратилган. Мен ҳар қачон истеъдодли, гўзал ва омадли инсонлардан илҳомланаман. Ҳаммангиз ҳақсиз. Сизнинг Ольгангиз”, дея изоҳ қолдирди Бузова.
 
Унинг постидан сўнг, Бузованинг аксарият мухлислари “энди ўз дизайнерлик либосларингизни яратиш вақти келмадимикин?”, “Бу либос Ральф Лоренники сеники эмас!” қабилидаги изоҳларни қолдиришган.
 
Шу билан бирга Ольганинг мухлислари орасида либос дизайнининг ёққанини яширмай унга омад тилаганлар ҳам кўп бўлди. Пост ёзилганидан бошлаб 2 соат ичида унинг “либоси”га 100 минг киши лайк босди.
 
ОАВда ҳам Ольганинг Меланья Трампнинг либоси дизайнини ўғирлаб, ўзининг шахсий дизайнерлик ишларига қўшиб олгани танқид қилинмоқда.
 
Маълумотларга кўра, Бузова “яратган” АҚШнинг биринчи хоними кийган кўк либос 8500 рубль туради.
 
Эслатиб ўтамиз, Ольга Бузова яқиндагина турмуш ўртоғи футболчи Дмитрий Тарасов билан ажрашди. Уларнинг оиласида фарзанд йўқ.
Умида Якубова

Теглар:Ольга Бузова Меланья Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!