...
МЕНЮ
ONLINE TV

Митрион-Емельяненко жанги нега қолдирилди? Допинг кимдан топилган эди?


19:25, 20.02.2017 Спорт
 2 954

Россиялик якка кураш жанглари спортчиси Фёдор Емельяненко ўйин нега қолдирилгани борасидаги саволларга жавоб берди.

Фёдор Емельяненко 18 февраль, шанба куни  Митрион билан ўтказилиши режалаштирилган  жанги қолдирилгани тўғрисидаги хабар тафсилотларига  тўхталиб ўтди. Спортчи АҚШнинг Сан-Хосе шаҳрида, журналист Игорь Лазорин саволларига жавоб берар экан, унда допинг текшируви мобайнида муаммо бўлмагинини билдирди.
 
“Шукурки, менда ҳеч қачон допинг билан алоқадор муаммо кузатилмаган. АҚШлик спортчи Мэтт Митрионнинг буйрагида тош аниқлангани учун ўйин қолдирилди”, деб изоҳ берди россиялик жангчи.
 
Bellator MMA ташкилоти президенти Скотт Кокер, Емельяненко Bellator MMA​ таркибидаги биринчи жангини май-июнь ойида ўтказиши мумкинлигини маълум қилди.
 
Маълумот учун, 2015 йил ёз фаслида ўзининг карьерасини қайта бошлаган россиялик спортчи ҳозиргача 36 та ғалабага эришган. Ўтказган жангларида тўрт марта мағлуб бўлган.
Алишер Рўзиоҳунов 

Теглар:Фёдор Емельяненко Мэтт Митрион 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!