...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ван Дамм ортидан Жефф Монсон ҳам Тошкентга келмайди


13:06, 07.09.2017 Спорт
 3 815

Тадбирга Жан-Клод Ван Дамм, Жефф Монсон ва Фёдор Емельяненко фахрий меҳмон сифатида таклиф этилган эди...

Аввалроқ, 9 сентябрь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида “Asian Fight–2017” бренди остида жанг кечаси ташкил этилиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Тадбирга машҳур актёр ва жанг санъати устаси Жан-Клод Ван Дамм, ММА жангчилари Жефф Монсон ва россиялик Фёдор Емельяненко каби жаҳон юлдузлари фахрий меҳмон сифатида таклиф этилган эди.
 
Кеча, 6 сентябрь куни “Бунёдкор” стадионида Asian Fight ташкилотчилари томонидан тезкор матбуот анжумани ўтказилди ва унда турнирнинг фахрий меҳмони Жан Клод Ван Дамм бетоблиги туфайли кела олмаслиги, унинг ўрнига эса бошқа юлдуз, жанг санъати устаси Стивен Сигал келиши эълон қилинди. Бу ҳақда турнир ташкилотчилари маълумот бердилар.
 
Ташкилотчининг фикрига кўра, Ван Дамм келолмаслигини тасдиқловчи хат берган, видеомурожаат юборган. Унга ташкилотчилар томонидан гонорарнинг катта қисми тўланган эди, ҳатто авиабилетлар ҳам сотиб олинган бўлган. Лекин у соғлиги ёмонлашгани туфайли келмайдиган эмас, келолмайдиган бўлди...
 
Шунингдек, Ван Дамм ва Монсон билан умумий шартнома имзолангани туфайли шартнома иккаласи учун ҳам бир йўла бекор қилинган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Asian Fight Жефф Монсон Жан Клод Ван Дамм Фёдор Емельяненко 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!