Қурол ўрнида қўлланилиши кутилаётган вируслар чечак ёки грипп кўринишида бўлиши мумкин.
Билл Гейтснинг айтишича, биологик терроризм кўринишида намоён бўлувчи хавф одамларни қириш учун сунъий равишда тарқатиладиган вирусни назарда тутади. Қурол ўрнида қўлланилиши кутилаётган вируслар чечак ёки грипп кўринишида бўлиши мумкин.
“Бундай эпидемия орқали йилига камида 30 миллион киши қурбон бўлиши мумкин. Бу эса яқин 10-15 йил ичида рўй беради”, дейди Билл Гейтс.
Билл Гейтс ўз нутқи давомида инсоният тарихида кузатилган ва катта йўқотишларга сабаб бўлган талафотлардан бирига тўхталиб ўтди. ХХ асрда рўй берган “испан” эпидемияси 50 миллиондан 100 миллионгача бўлган одамларнинг вафот этишига сабаб бўлган эди.
“Ўшанда гриппга ўхшаш бу вирусга даъво бўладиган вакциналар ишлаб чиқилмаганлиги сабаб қурбонлар сони ортиб кетган. Айни вақтда биотехнологиялар соҳасидаги ютуқлар орқали хавфли вируслар тарқалишининг олдини олиш мумкин”, дея қўшимча қилди Гейтс.
Билл Гейтс шу сабаб ҳам хавфли эпидемиялар тарқалишига қарши самарали вакциналар яратиш учун инвестиция ажратиш лозимлигини таъкидлаб ўтди. Хавфли эпидемия иқлим ўзгариши ва ядро уруши билан боғлиқ бўлади.
Билл Гейтс ва рафиқаси Мелинда камбағал давлатларга турли касалликларга қарши вакцина етказиб бериш билан шуғулланувчи фондни бошқаришади. Бунинг учун улар ҳар йили миллиардлаб доллар маблағ сарфлайдилар.