Microsoft асосчиси бир неча йиллардан бери сармоясининг асосий қисмини инсониятга эзгуликлар улашишга сарфлаб келмоқда. У буни яна давом эттирмоқчи.
У супер сигир яратмоқчи. Билл Гейтс мутахассисларнинг айнан серсут жониворни яратишлари учун ўз ҳисобидан 40 миллион доллар ажратди.
Дунё миллиардерлари рўйхатида етакчилик қилиб келаётган Билл бир неча йиллардан бери сармоясининг асосий қисмини инсониятга эзгуликлар улашишга сарфлаб келмоқда.
Аёли билан Билл ва Миланда Гейтс жамғармаси тузиб, ночорларга ёрдам қўлини чўзди. У энди Африканинг оддий халқини очлик балосидан қутқаришга аҳд қилган.
Унинг ғояси шундай: Англиядаги ўртача 19 литр сут берадиган сигирлар генларини Африкадаги атиги 2 литр сут берадиган қондошлариники билан чатиштириш ҳисобланади.
Маълумотларга кўра, Африка сигирлари инглиз сигирларилардан кўра, қийинчиликларга чидамлироқ ҳам узоқроқ умр кўришар экан.
Билл Гейтс супер сигир лойиҳаси билан Африка аҳолисининг турмуш фаровонлиги 3-4 баробар ортади, деб ҳисобламоқда. Шунингдек, сутнинг кўп дардларга шифо эканлигини ҳам таъкидлаб, қитъада хасталикларни кескин камайишига ишонмоқда.