“Belmont “номли “ақлли шаҳар” қандай бўлиши кутилаётгани маълум қилинди...
Билл Гейтсга тегишли “Belmont Partners” номли инвестиция фирмаси 80 млн АҚШ доллари эвазига Аризона штатидан жуда катта ер сотиб олди. Бу ҳудудда фирма “Ақлли шаҳар” барпо этиш ниятида, дея хабар бермоқда Fox News.
Компания Феникс шаҳарчаси яқинидаги 100 км2 дан ортиқроқ ҳудудда “Belmont “номли “ақли шаҳар” қуришни режалаштирмоқда.
“...Лойиҳага кўра “Belmont” шаҳарчасида юқори тезликдаги рақамли тармоқлар, маълумотлар маркази, янги ишлаб чиқариш технологиялари ва уларни тарқатиш тизими, автоном автотранспорт воситалари ва логистика марказлари, бир сўз билан айтганда, етакчи технологиялардан фойдаланадиган замонавий жамият барпо этилади”, дея хабар бермоқда компаниянинг матбуот хизмати.
Лойиҳадаги шаҳар 80 минг аҳоли яшаши учун мўлжалланган.
Шунингдек, замонавий шаҳарчада мактаб, тижорат нуқталари ва офислар учун ҳам жой ажратилади.
Ҳозирча мазкур лойиҳа қачон якунланиши мавҳум. Бу биринчи “ақлли шаҳар” эмас. Бундан олдин шундай шаҳарча Огайо штатида Колумбусда бунёд этилган.

Нозимахон Абдураҳимова