“Путинга Трамп ўрнига Меланья қарамоқда ва буни унинг эридан бошқа ҳамма кўриб турибди”, деб ёзилмоқда матбуотда.
Биринчи хоним саммит доирасида ташкиллаштирилган тадбирда стол атрофида Россия президенти Владимир Путин томонга қараб, жилмайиб тургани ва бу вақтда эса АҚШ президентининг бошқа томонга қараб, “чалғиган” ҳолати акс этган фото ижтимоий тармоқлар ва ОАВда тарқалиб, фойдаланувчиларнинг турли ҳазиломуз фикр ва изоҳларига сабаб бўлди. Ижтимоий тармоқлардаги баъзи изоҳларга кўра, гўёки Меланья Трамп Россия етакчисига нисбатан хушомад қилган.
“Путинга Трамп ўрнига Меланья қарамоқда ва буни унинг эридан бошқа ҳамма кўриб турибди”, деб ёзилмоқда матбуотда.
Путин саммит доирасидаги брифинглардан бирида юқоридаги каби изоҳларга жавоб қайтарди:
“Меланьяни ўз ҳолига қўйинг!”
Ҳазил ўз ўрнида, аммо шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, кўпгина нуфузли журналистлар эътирофига кўра, “Катта йигирматалик” саммити G20 тарихидаги “энг зиддиятларга бой” саммит бўлди. Тахминларга кўра, тадбирни муваффақиятсиз ўтди деб баҳолаш ҳам таклиф этилмоқда. Бунинг асосий сабаби эса, Дональд Трампнинг кўп масалаларда зиддиятли ҳолатларга йўл қўйгани деб кўрсатилмоқда.