Хабар берилишича, у биринчи ўринда хайрия ва жамоат ишлари билан шуғулланишни режалаштирмоқда.
Хабар берилишича, у биринчи ўринда хайрия ва жамоат ишлари билан шуғулланишни режалаштирмоқда. Актриса учун оила ва унинг 6 нафар боласи энг муҳим ўринда туради. Шу билан бирга, Жоли кинони бутунлай тарк этиш ниятида эмас, у сценарийлар ёзиш, режиссёрлик ва продюсерлик ишларини яхшироқ йўлга қўйишни кўзлаяпти.
Анжелинанинг аниқроқ режалари ва актрисаликка нуқта қўйгани ҳақидаги хабарга расмий изоҳ ҳали берилгани йўқ.
Маълумот ўрнида, Анжелина Жоли сўнгги бор актриса сифатида 2015 йил суратга олинган “Лазур қирғоғи” фильмида қатнашган. Шунингдек, мазкур картина Жолининг режиссёрлик лойиҳаси ҳам бўлган. Жорий йилда эса “Камбоджа қизи хотиралари: улар аввал отамни ўлдиришди” фильмига режиссёрлик қилди.