...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нью-Йоркда Ўзбекистонлик “Тошкент” номли супермаркет очди


10:38, 31.01.2018 Жамият
 8 461

Супермаркет айнан ўзбекистонлик кишига тегишли эканлиги қайд этилган ва фаолияти бошланганидан кейин жуда тез оммалашиб, Брайтон районидаги энг машҳур супермаркетга айлана олган.

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳри Брайтон районида “Тошкент” номли супермаркет ишга тушди. Бу ҳақда Facebook фойдаланувчиси Хайрулла Пулатов хабар берди.
 
Пулатов ўзининг профилига супермаркетнинг суратларини ва у ҳақдаги баъзи маълумотларни жойлаштирган.
 
Унга кўра, ушбу супермаркетдаги ишчиларнинг кўпчилиги Ўзбекистондан, хусусан, Самарқанд вилоятидан келган фуқаролардир. Супермаркет айнан ўзбекистонлик кишига тегишли эканлиги қайд этилган ва фаолияти бошланганидан кейин жуда тез оммалашиб, Брайтон районидаги энг машҳур супермаркетга айлана олган.
 
Супермаркетдаги муҳит тамомила ўзбекона, шунингдек, у ерда ўзбек, рус ва европача ошхоналар фаолият юритмоқда. Бундан ташқари турли хилдаги полиз маҳсулотлари ва сабзавотлар мавжуд.
 
Хайрулла Пулатовнинг ёзишича, брайтонликлар бу супермаркет фаолиятидан мамнун ва ўзбекларга тасанно айтишмоқда.

Теглар:супермаркет Брайтон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар