У супермаркет ҳудудига ноқонуний равишда кириб олган ва жанжал кўтаргани учун қўлга олинган
Маълумотларга кўра, 48 ёшли Владимир Путин исмли бу шахс супермаркетга ноқонуний равишда кирган. Шу билан бирга савдо мажмуаси вакилларига бақирган, жанжал кўтарган ва бинони тарк этишдан бош тортган. Воқеа жойига етиб келган полиция уни ҳибсга олган. Полициянинг айтишича, у сентябрь ойида суд олдида қилмиши учун жавоб беради.
Айни вақтда Владимир Путиндан руҳий таҳлил натижаларини топшириш, полициядан эса унинг исми ҳақиқатан ҳам шундай экани ёки бунинг ёлғонлигини аниқлаш талаб этилмоқда.