...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нурсултон ғалаба қозонди! Мурод Хонтўраев эса мағлуб бўлди...


12:32, 23.11.2017 Спорт
 6 073

Турнирнинг бош ҳаками — ажойиб мураббий ва халқаро тоифадаги ҳакам, Нодир Қодиров бўлди.

Аввалроқ ўзбекистонлик аралаш қоидали жанглар устаси Мурод Хонтўраевнинг (“Осиё айиғи”) Бишкек шаҳрида навбатдаги жанги бўлиб ўтиши ҳақида маълумот берган эдик.
 
Ушбу турнир 18 та жангдан иборат бўлди. 3 та жангда спортчилар чемпионлик жангини ўтказишган бўлса, қолган 30 спортчи ўзаро рейтинг жангларида қатнашишди.
Эслатиб ўтиш керак, турнирнинг бош ҳаками ҳамюртимиз Нодир Қодиров бўлди.
 
Турнирнинг марказий жанги Мурод Хонтўраев ва россиялик Константин Андрейцевлар иштирокида бўлди.

Афсуски, ушбу жангда спортчимиз биринчи раунддаёқ имкониятни бой бериб қўйди.
 
Турнирда иштирок этган спортчи Нурсултон Рўзибоев (“Блэйк”) эса Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида “WEF Global 10” турнири доирасидаги жангида мезбон спортчи Эрбўлат Омурзаковга қарши октагонга чиқди.
 
Жангда дуранг натижа қайд этилди ва қоидага кўра ўзбекистонлик спортчи чемпионлик камарини ўзида сақлаб қолди.
 
Эслатиб ўтамиз, Нурсултон Россиянинг Екатеринбург шаҳрида чеченистонлик рақибини муддатидан аввал мағлуб этган ва Рамзан Қодиров томонидан енгил автомобиль билан тақдирланган эди.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Мурод Хонтўраев Нурсултон Рўзибоев Бишкек 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!