...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нурбек Йўлдошев “Қоракўлчилик” уюшмасига раис бўлди


19:09, 12.09.2018 Жамият
 2 879

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Уюшма раисига ўринбосар ҳам тайинланди.

Бугун, 12 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистон республикаси “Қоракўлчилик” уюшмасининг раиси тайинланди.
 
Республика “Қоракўлчилик” уюшмасининг раиси этиб Нурбек Эргашевич Йўлдошев тайинланди. Неъмат Маматович Жумақулов уюшма раисининг ўринбосари этиб тасдиқланди.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 16 февраль куни Бухоро вилоятига ташрифи чоғида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қоракўлчиликни ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратганди. Ҳамда қоракўлчилик бўйича институт ва жамғарма, Бухорода завод ташкил этиш юзасидани топшириқлар берганди. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қоракўлчилик Вазирлар Маҳкамаси қарори тайинлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар