...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нурафшон кўчасида Молия институти талабаси иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди


10:46, 22.01.2017 Жамият
 21 372

“Водители Ташкента” гуруҳи аъзоларидан бири Cobalt автомобили ҳайдовчиси бўлган аёлни ресторандан ширакайф ҳолатда чиққанини кўрганлигини айтди

21 январь куни кечаси Тошкент шаҳрининг Нурафшон кўчасида йирик автоҳалокат юз берди. Бу ҳақда хабар тарқатган “Водители Ташкента” гуруҳи аъзоларидан бири хабар бермоқда. Гуруҳда тарқалган суратлар ҳалокатнинг аянчли тарзда якун топганини кўрсатади.
 
Cobalt ва Lacetti автомобилларининг тўқнашуви катта тезликда ҳаракатланиш оқибатида юзага келган, дея тахмин қилинмоқда. Маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳар иккала автомобилнинг ҳайдовчилари жиддий даражада жароҳат олган, асосийси, улар тирик.
 
Гувоҳларнинг айтишича, Cobalt русумли автоуловнинг ҳайдовчиси аёл киши бўлган, у Тошкентдаги ресторанлардан биридан чиқиб кетаётган эди, дейилади хабарда. “Водители Ташкента” гуруҳи аъзоларидан бири уни ресторандан ширакайф ҳолатда чиққанини кўрганлигини айтди. Яна бир иштирокчи эса буни инкор этиб, аёлни аслида тиббиёт ходими эканлигини ва чақирув сабаб тезликни оширганини ёзиб қолдирган.
 
Lacetti автомобили ҳайдовчиси эса талаба эканлиги аниқланди. Гувоҳларнинг айтишича, асли Навоий вилоятидан бўлган талаба Тошкент Давлат молия институтининг 3-босқичида таҳсил олган.
 
Айни вақтда ҳар иккала ҳайдовчи ҳам шифохонада. Тонгми ёки тун, хуллас, ҳар қайси вазиятда, ҳар қандай об-ҳаво шароитида йўл қоидаларига риоя қилиш фойда зарур. Мазкур ЙТҲ йўл қоидаларини писанд қилмаслик оқибатида келиб чиққан, десак муболаға бўлмайди.  Йўлларда диққатли бўлиш орқали нафақат бошқаларнинг, балки ўзимизнинг молимизни ҳам, жонимизни ҳам асраган бўламиз. Ахир йўл қоидаси – умр фойдаси, деб бежизга айтишмайди. 
Дурдона Расулова

Теглар:Нурафшон кўчаси ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар