Ҳозир нотўғри ёки ортиқча тўланган солиқларни қайтаришга 15 кундан 20 кунгача вақт кетади.
Унда Олий Суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат хизматлари агентлиги, Автомобиль транспорти агентлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг вакиллари иштирок этган.
Ҳозир юридик ва жисмоний шахслар томонидан нотўғри ёки ортиқча тўланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни қайтаришга 15 кундан 20 кунгача вақт кетади. Тўлиқ электрон тизимга ўтиш натижасида мазкур жараён 3–4 баравар тезлашади.
Йиғилиш иштирокчилари солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш бўйича ваколатли органлар томонидан хулосалар электрон тарзда ғазначилик органларига электрон маълумотлар алмашинуви йўли орқали юборилиши юзасидан келишиб олган. Бу ортиқча ва нотўғри тўланган маблағлар тезкорлик билан юридик ва жисмоний шахсларга қайтарилиши учун имконият яратади.