Яшин урган кийиклар радиуси 50 метр бўлган ҳудуддан топилган.
Кеча, 29 август куни Норвегияда кузатилган ёмғирли об-ҳаво ўнлаб ҳайвонларнинг ўлимига сабаб бўлди. Гап шундаки, осмонда гумбирлаган момақалдироқ оқибатида мамлакат Миллий Хардангервиддa истироҳат боғига яшин тушди ва бунинг оқибатида бир вақтнинг ўзида қарийб 323та кийик нобуд бўлди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.
Норвегияда табиатни муҳофаза қилиш агентлиги вакили Элин Фоиссхауг Олсенинг сўзларига кўра, биргина яшин уриши оқибатида кийикларнинг барчаси қурбон бўлган. 323та кийикнинг жасади радиуси 50 метр бўлган ҳудуддан топилган.
“Яшин оқибатида юзлаб жониворларнинг нобуд бўлиши жуда кам учрайдиган ҳолатдир. Авваллари экспертлар битта яшин уриши оқибатида шунча ҳайвон ўлганинига гувоҳ бўлишмаган, назаримда”, дейди Элин.
Ўз ўрнида Норвегиялик мутахассислар бундай “ноёб” ҳолатнинг сабаби нимада экани, яшин бир вақтнинг ўзида 300дан ортиқ жониворни қандай қилиб нобуд қилиши мумкинлигини тушунтириб бера олмасликларини айтишган.
Маълумот учун, 2005 йили Австралияда яшин уриши туфайли нақд 68та сигир ҳалок бўлган.

Умида Якубова