...
МЕНЮ
ONLINE TV

Nokia 3310 арзон нархда бозорга қайтмоқда


18:41, 16.02.2017 Технология
 5 714

Nokia компаниясининг энг харидоргир товарларидан бири яна бозорга арзон нархда қайтмоқда.

Финландиянинг компанияси Nokia инқироз ёқасида қолган бир пайтда, ўзининг энг харидоргир бўлган телефонини қайта ишлаб чиқаришга аҳд қилди.
 
Бу ҳақда компания расмийлари Барселона шаҳридаги Mobile World Congress учрашувида маълум қилган. Бу ҳақда “The Independent” нашри​ хабар беради.
 
Дастлабки маълумотларга кўра, Nokia 3310 нархи 59 евро этиб белгиланган. Уни Амазон интернет бозори орқали ҳам сотиб олиш мумкин. Янги телефон эски функцияларининг барчасини ўзида мужассам этган. 
 
Шу жумладан,​ қадрдон “Илон” ўйинини ҳам. Конвейер ишлари билан HMD Global компанияси шуғулланади. 2000 йилларда дунё юзини кўрган бу телефон русуми фойдаланувчилар томонидан илиқ кутиб олинишига умид қилинмоқда.
Алишер Рўзиоҳунов 

Теглар:Nokia 3310 Финландия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!