Акция давомида болалар ота-оналари қаерда ишлашини кўрадилар, ҳамкасблар бир-бирларининг фарзандлари билан танишадилар.
Акцияда 600 да ортиқ давлат ва нодавлат компания ва ташкилотлар иштирок этмоқда. Улар орасида мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Хельсинки, Тампере ва Вааса ҳокимликлари, Стокманн савдо компанияси, Нордеа ҳудуди йирик банклар гуруҳи, таксилар ассоциацияси, қурилиш компаниялари, бар, ресторан, шифохона, черков ва кўплаб бошқа ташкилотлар бор.
“...Тадбирдан мақсад болаларни ишлатиш эмас, уларнинг ота-оналари ўз иш кунларини қандай ўтказётганларини кўрсатиш. Ишда болани узоқ вақт бўлиши шарт эмас. Болалар қисқа муддатга, шунчаки, экскурсияга келишлари мумкин. Иш берувчи ўз хоҳишига кўра, ўз фаолияти доирасида тақдимот ёки мастер-класс ўтиши мумкин”, дейилади тадбирга таъриф сифатида.
Маълум қилинишича, акция мамлакатда иккинчи кун ўтказилмоқда ва Болалар ҳуқуқлари ҳафталиги доирасида ўтказилади.
Тадбир Финландиянинг болалар ишлари бўйича Омбудсмен, Бола фаровонлиги бўйича марказий кенгаш, Финландия иқтисодиёт ва бандлик вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.