...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳрида Сеул кўчаси ташкил этилади


12:41, 24.11.2017 Жамият
 3 199

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга Сеул шаҳрининг фахрий фуқароси унвони берилди.

Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун БМТнинг собиқ Бош котиби Пан Ги Мун, шунингдек, Давлат раҳбари бугун Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Чон Сэ Гюн билан ҳам учрашгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Махсус мухбир Абу Бакир Ўрозов маълумотларига таяниб ЎзА хабар беришича, Президент Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси пойтахти мэриясига ташриф буюрди.  Давлат раҳбарини Сеул шаҳри мэри Пак Вон Сун кутиб олди.
 
Президент Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси пойтахти мэриясида фахрий меҳмонлар китобига ўзининг тилакларини ёзиб қолдирди.
 
Хабарда айтилишича, учрашувда Ўзбекистон билан Жанубий Кореяни дўстлик ришталари, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва стратегик шериклик муносабатлари мустаҳкам боғлаб тургани алоҳида таъкидланди.
 
Ўзбекистонда Жанубий Кореянинг етакчи компаниялари ва банклари иштирокида иқтисодиётимизнинг турли тармоқларида ўнлаб йирик лойиҳалар амалга оширилди ва амалга оширилмоқда. Расмий Сеул мамлакатимизда саноат ва инфратузилмани диверсификация ва модернизация қилишга доир устувор дастурларни амалга оширишда анъанавий етакчи инвестицион ва технологик шерик ҳисобланади.
 
Жорий йил 3 июль куни Сеул шаҳри мэри Пак Вон Сун Тошкентда Президент Шавкат Мирзиёев қабулида бўлиб, биродарлашган шаҳарлар  — Тошкент ва Сеул ўртасида амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилган эди.
 
Бугунги учрашувда замонавий технологиялар асосида шаҳарни бошқариш, транспорт тизими ва уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш бўйича самарали тизимни ташкил этиш соҳасида Жанубий Кореянинг илғор тажрибасидан фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Шаҳарсозлик, архитектура ва ландшафт дизайни соҳаларида ўзаро фаол ҳамкорлик қилиш муҳимлиги қайд этилди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга Сеул шаҳрининг фахрий фуқароси унвонини беришга бағишланган маросим бўлиб ўтди. Маросимда сўзга чиққанлар Ўзбекистон билан Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бораётгани, икки мамлакат ўртасидаги дўстлик муносабатлари янада мустаҳкамланишида Президент Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи муҳим аҳамият касб этаётганини қайд этди.
 
Давлат раҳбари ўзбек-корейс халқлари ўртасидаги дўстлик рамзи сифатида Тошкент шаҳрида Сеул кўчасини ташкил қилиш таклифини билдирди.
 
Президент Шавкат Мирзиёевга Сеул шаҳрининг фахрий фуқароси унвони тантанали равишда топширилди.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Пак Вон Сун Ўзбекистон–Жанубий Корея Тошкент–Сеул Фахрий фуқаро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар