Иккинчи Жаҳон уруши бўлиб ўтганига 70 йилдан зиёд вақт ўтган бўлса ҳам, ҳалигача портламай қолган бомбалар топилмоқда.
Полициянинг маълумотига кўра, бомбанинг узунлиги бир метр атрофида ва диаметри 40 см. У Дойцен шаҳридан Кёльнга келтирилган. Бу масофа тахминан 480 километрни ташкил этади.
Ҳудуднинг 100 метр радиусидаги тахминан 600 та киши бехатар жойга кўчирилди. Кейин, сапёрлар бомбани зарарсизлантиришга киришди.
Маълумот учун, бундан аввал ҳам Грециянинг Салоники ҳудудларидан Иккинчи Жаҳон урушида отилмай қолган 250 килограмли авиабомба топилган.