...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ногиронларни ким иш билан таъминлайди?


09:29, 29.03.2017 Жамият
 2 511

У бир неча йилдан буён ҳал бўлмасдан келаётган бу иш шу ернинг ўзида қаноатлантирилганидан мамнун.

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида 27 март куни ташкил этилган сайёр қабул давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига туман аҳолиси томонидан йўлланган мурожаатлар атрофлича кўриб чиқилди.
 
Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати масъул ходимлари, Тошкент шаҳри ҳокими Раҳмонбек Усмонов, Шайхонтоҳур тумани ҳокими, шаҳар прокуратураси, ички ишлар бошқармаси, суд идоралари раҳбарлари, тегишли бошқарма ва ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
 
Шу йилнинг 25 март кунига қадар Президентнинг Виртуал қабулхонасига Тошкент шаҳри аҳолисидан 140 мингдан ортиқ ариза ва шикоятлар келиб тушган, шунинг 14 минг 638 таси Шайхонтоҳур туманига тўғри келади. Мурожаатларнинг 13 минг 836 таси жисмоний шахслардан, 802 таси юридик шахслардан келиб тушган. Уларнинг 13 минг 11 таси ёки 88,9 фоизи кўриб чиқилган бўлиб, 1 минг 627 таси ёки 11 фоиздан зиёди кўриб чиқилмоқда.
 
Туман бўйича уй-жой олиш, уй-жой қуриш учун ер ажратиш, уй-жойларнинг таъмирлашга муҳтожлиги, судларда жиноят ишлари, фуқаролик ишлари, хўжалик судларида ишларнинг кўрилиши ҳамда суд қарорларининг ижроси, банк-молия масалалари, моддий ёрдам, пенсия таъминоти ҳамда болалар нафақасини олиш, меҳнат ва бандлик, фуқаролик, паспорт олиш ва прописка масалалари бўйича энг кўп мурожаатлар келиб тушмоқда. Шунингдек, таълим-тарбия, ободонлаштириш, иссиқлик таъминоти, ички йўллар ва йўлакларни таъмирлаш, автомобиль йўлларининг талабга жавоб бермаслиги, табиий газ ва электр таъминоти, тадбиркорлик субъектлари ҳамда мулкдорлар фаолиятига боғлиқ масалалар юзасидан ҳам кўплаб шикоят ва аризалар йўлланган.
 
Шайхонтоҳур тумани Зулфияхоним кўчаси 10-уйда яшовчи Фотима Аҳмедова ўз уйи атрофини ободонлаштириш, автомобиллар тураргоҳини ташкил этиш масаласида келган экан. Унинг асосли таклифи туман ободонлаштириш хизмати ходимлари томонидан қўллаб-қувватланди. У бир неча йилдан буён ҳал бўлмасдан келаётган бу иш шу ернинг ўзида қаноатлантирилганидан мамнун.
 
Туманнинг Гулобод кўчасида истиқомат қилувчи Наргиза Қодирова болаликдан ногирон. Ўзи юришга қийналса-да, қўлида ҳунари бўлган бу аёл уйда бекор ўтиришни истамай, ўзига маъқул иш қидираётган экан. Унинг мурожаатини эшитган Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмитаси масъул ходимлари, туман бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари унга муносиб иш топиб берадиган бўлди.
 
Тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган Малика Раҳимова ўз бизнесини кенгайтириш мақсадида мулоқотга келган экан. Унинг дала-дўкон очишга оид таклифи туман раҳбарлари томонидан қўллаб-қууватланиб, амалий ёрдам бериладиган бўлди.
Бобур Жалолов

Теглар:Виртуал қабулхона Президент девони Аҳоли 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар