...
МЕНЮ
ONLINE TV

Парижда исён: халойиқ полиция ходимларидан норози


09:16, 29.03.2017 Олам
 1 788

Ҳозирда тартиббузарлик юзасидан камида 35 киши қўлга олингани хабар қилинмоқда.

Айни вақтда Париж шаҳрида полиция вакиллари ва маҳаллий аҳоли ўртасида низолар келиб чиқмоқда. Ҳатто, полициячиларга қарши намойишлар ҳам ўтказиляпти. Бу ҳақда “Le Parisien” агентлиги хабар тарқатди.
 
Полициячилар ва аҳоли ўртасидаги келишмовчиликка 27 март куни содир этилган воқеа сабаб бўлган. Шу куни 2 нафар полиция ходими 56 ёшли Ли Шайонинг уйига маиший масалани ҳал қилиш мақсадида келишган. Аммо хонадон эгаси қайчи билан ҳужум қилган, натижада полициячилар унга қарата ўқ узишган.
 
Марҳумнинг қизи отасининг одамларга ташланмаслигини таъкидламоқда. Оила аъзоларининг айтишларича, шу куни Ли Шайо ошхонада қайчи билан балиқ кесаётган бўлган. Эшик қўнғироғи босилгач, у қайчи билан эшикни очган. Марҳумнинг яқинлари полиция вакиллари ўзларига берилган масъулиятни ошириб юборишган, дея даъво қилишмоқда. 
 
Мазкур воқеадан сўнг, кўплаб кишилар марҳумнинг дафн маросимига тўпланишди. Шаҳарда эса полиция билан тўқнашувлар юз берди. Номаълум кишилар полиция машинасининг ойналарини синдириб, уни ёқиб юборишга ҳаракат қилишди. Полициячилар қўзғолончиларни ҳайдашга уринганида, намойишчилар уларга қарата тош отди. Ҳозирда мазкур тартиббузарлик юзасидан камида 35 киши қўлга олингани хабар қилинмоқда. 
Дурдона Расулова

Теглар:Полиция Париж 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!