...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лионель Месси ростдан ҳам ҳакамни ҳақоратлаган эдими?


09:07, 29.03.2017 Спорт
 3 955

ФИФА футболчини ҳакамларни ҳақорат қилганликда айбламоқда. Арбитрларнинг ўзлари эса ҳеч қандай ҳақорат эшитишмаганини таъкидламоқда.

Футбол бўйича Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси 23 март куни ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида Чилига қарши кечган ўйинда ҳакам ёрдамчисини ҳақорат қилгани учун дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.
 
ФИФА вакиллари Мессини ҳакамлардан бирини қўпол ҳақоратлаганини таъкидлаб, Аргентина футбол ассоциациясини уни ўйиндан четлатишлари ҳақида огоҳлантиришди.
 
Аргентина-Чили ўйинини бошқарган ҳакамлар гуруҳи эса ўйинчи томонидан ҳеч қандай ҳақоратомуз сўзлар эшитишмаганини айтишмоқда. Шундай бўлса-да, ФИФА ҳакамлар эшитмаган тақдирда ҳам ўйинчига нисбатан жазо қўллашга ҳақли эканини билдирган.
Дурдона Расулова 
 

Теглар:Лионель Месси ЖЧ-2018 Аргентина 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!