Дик Чейнининг айишича, сўнгги 40 йил давомида ҳали ҳеч бир Россия раҳбари ўзини Владимир Путинчалик тутмаган эди.
Дик Чейнининг айишича, сўнгги 40 йил давомида ҳали ҳеч бир Россия раҳбари ўзини Владимир Путинчалик тутмаган эди. Айтиш керакки, Чейни ўз сўзларининг исботи сифатида ҳеч қандай далилий ашё тақдим қилмаган. У ҳам бошқа конгресс аъзолари каби умумий хулосаларини билдирган.
Миллий разведка хизматининг собиқ директори Жеймс Клэппер март ойининг бошида “Meet the Press” нашрига берган интервьюси чоғида ўз хизматини бошлаган даврдан, яъни 2017 йил 20 январдан буён Дональд Трамп сайловолди штабининг Москвага алоқадорлигига оид ҳеч қандай далил топилмаганини маълум қилган эди.
Ўз навбатида, президент Дональд Трамп ҳам фаолияти давомида Россия маъмурияти билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаганини таъкидламоқда.