...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага Ўзбекистон бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилади?


20:16, 28.03.2017 Бу қизиқ
 4 353

Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, 29 март куни юртимиз бўйлаб ҳаво ўзгариб туради.

Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, 29 март куни юртимиз бўйлаб ҳаво ўзгариб туради. Марҳамат, эртанги об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
 
Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши мумкин. Ҳарорат кундузи +22... +24, кечаси эса +10... +12 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
 
Фарғона, Наманган ва Андижонда ҳаво булутли бўлишига қарамай, қуёш чиқади. Ҳарорат +18... +23, кечаси эса +5...+10 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши мумкин. Ҳарорат кундузи +20... +25, кечаси эса +7... +12 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат кундузи +15... +20, кечаси +5... +10 бўлади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақади. Ҳаво ҳарорати кундузи +20... +25, кечаси +7... +12 бўлади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи +22... +27, кечаси +10... +15 бўлади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Бобур Жалолов

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!