...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нодир Жонузоқов Абдулла Ориповнинг хотира кечасига таклиф этилмаганини маълум қилди


15:35, 19.11.2016 Жамият
 8 670

Нодир Жонузоқовнинг “очиқ туҳмат” дея атаган вазиятга ойдинлик киритилди.

Сайтимиз орқали 17 ноябрь куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов хотирасига бағишланган кеча ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мазкур тадбир ташкилотчилари берган хабарда хотира кечасида бир қатор ижодкорлар иштирок этиши кутилганди. Биз ҳам улар томонидан берилган хабарга асосланиб, хотира кечаси ҳақида маълумот бергандик. Хусусан, тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Ёшлик” журнали бош муҳаррири Нодир Жонузоқов ҳам қатнашиши лозимлиги, бироқ тадбирда кўринмагани ҳақида ёзгандик. Бу хабар чоп этилганидан сўнг, Нодир Жонузоқов биз билан боғланиб, мақоладаги маълумотларга нисбатан танқидий фикрларини билдирди.
 
“Бу тадбир ҳақида мен сизларнинг сайтингиз орқали хабар топдим. Менга бундай хотира кечаси ўтказилиши ҳақида ҳеч ким айтмаган эди. Хабарим бўлганида, мен, албатта, тадбирга борган бўлардим.
 
Мени хотира кечасида “иштирок этмаган”им Абдулла Орипов хотирасига ҳурматсизикдир. Мен учун бундай гап “очиқ туҳмат”, дейди Нодир Жонузоқов.
 
Шу ўринда савол туғилади: Ташкилотчилар улуғ шоир Абдулла Ориповнинг хотира кечасига наҳот шу қадар масъулиятсизлик билан қарашган бўлса. Тадбирда қанташиши керак бўлганларнинг номлари алоҳида зикр этилсаю, аммо улар бундан бехабар бўлса... Бу ҳолатга қандай таъриф беришни ҳам билмайсан киши. Ташкилотчилар шоирни биринчилардан бўлиб хотирлашга киришишга тахсинга сазовор, бироқ Абдулла Ориповдек миллат равнақи ва адабиёт ривожига катта ҳисса қўшган адибнинг хотира кечасига бу қадар панжа ортидан қаралмаслиги, қўл учида иш қилинмаслиги керак эди. Тадбир дастурида номлари битилган, аммо ўзлари кўриниш бермаган яна қанча ижодкорлар бу тадбирдан бехабар эканлар...
Дурдона Расулова

Теглар:Абдулла Орипов Нодир Жонузоқов Хотира кечаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар