Воле Шойинка АҚШдаги кейинги ҳаёти хавф остида қолишига ишора қилди.
Адабиёт йўналишида Нобель мукофоти совриндори нигериялик ёзувчи Воле Шойинка АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп ғалабасига қарши акция сифатида ўзининг грин-карта ютуқли чиптасини йўққа чиқарди. Бу ҳақда “Independent”нашри хабар бермоқда.
1 декабрь куни Жанубий Африкада таълим соҳасига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Мазкур анжуманда сўзга чиққан 82 ёшли Воле Шойинка АҚШда яшаш имкониятидан воз кечганлигини маълум қилди. Ёзувчи қўшма штатларда ўзини хавфсиз ҳис эта олмаслигини таъкидлади.
Воле Шойинка 1986 йилда Нобель мукофотини қўлга киритган. Сўнгги 20 йил давомида у АҚШда яшаган ва университетда дарс ўтган.
Дональд Трамп шу йил 8 ноябрда ўтган сайловда ғалабага эришганди. Трамп расман 2017 йил 20 январдан президентлик лавозимида фаолиятини бошлайди.

Дурдона Расулова