...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нобель, нобель дейсиз... Мана, “Нобель”чининг ўзи Ўзбекистонга келяпти


11:02, 28.08.2018 Жамият
 4 421

Рёдзи Ноёрининг Ўзбекистонга ташрифи Халкаро Нобель фонди билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан япониялик машҳур олим, Нобель мукофоти лауреати Рёдзи Ноёри шу йилнинг 28-31 август кунлари Япониянинг Нагоя университети Президенти Мацуо Сейити раҳбарлигидаги делегация таркибида Ўзбекистонга келади.

Рёдзи Ноёрининг Ўзбекистонга ташрифи Халкаро Нобель фонди билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда. 

Делегация аъзоларининг Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Инъомжон Мажидов, Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва Фанлар Академияси раҳбарияти билан учрашувлари режалаштирилган.

Ташриф доирасида Рёдзи Ноёри ўзбекистонлик ёш тадқиқотчилар, олимлар билан учрашади, улар учун маъруза қилади. Нагоя университети делегацияси аъзолари иштирокида ўзбек-япон илмий симпозиуми, давра суҳбати, Самарқандга ташриф кўзда тутилган. 
 

Теглар:Нобель Рёдзи Ноёри Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар