Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси кун тартибига қўйилган.
Сенатнинг ялпи мажлиси кун тартибига “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳам киритилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» фармонини имзолаганди.
Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати фаолиятини ташкил этишнинг устувор йўналишлари, асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланган. Фармон билан Давлат хавфсизлик хизмати Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми, суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва манфаатларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилувчи махсус ваколатли орган сифатида белгиланган.