...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев топшириғи: ҳар бир туманда тўқимачилик фабрикалари ташкил этилади


17:51, 17.03.2018 Жамият
 2 790

Президент фабриканинг ишлаб чиқариш жараёни билан танишди, маҳсулотлар сифатини кўздан кечирди, ходимлар билан суҳбатлашди.

Хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев аввал берилган топшириқлар ижросини таҳлил қилиш, янгиларини белгилаш мақсадида 17 март куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.
 
Ташриф давомида Президент Оқдарё туманидаги “Муштарий Оқдарё” масъулияти чекланган жамиятига қарашли тикувчилик фабрикасида бўлди, дея хабар қилди давлат раҳбари Матбуот хизмати.


 
Ўтган йили ноябрда иш бошлаган ушбу корхонада 20 хилдаги трикотаж маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Бу ерда тўрт юздан ортиқ хотин-қизлар ҳамда коллеж битирувчилари меҳнат қилмоқда.
 
Энг муҳими, корхона маҳсулотларининг бозори аниқ. Россиянинг “OODJI” компанияси билан шартнома имзоланган. Экспорт географиясини кенгайтириш режалаштирилган.
 
Президент фабриканинг ишлаб чиқариш жараёни билан танишди, маҳсулотлар сифатини кўздан кечирди, ходимлар билан суҳбатлашди.
 
Шавкат Мирзиёев бундай замонавий корхоналар иқтисодиётни барқарор қилиш, аҳолини иш билан таъминлашда муҳим ўрин тутишини, шу каби фабрикаларни ҳар бир туманда камида иккитадан ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.
 
Шу ерда енгил саноат ва гидро энергетика соҳаларидаги имкониятлар, хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Фирдавс БЕК 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Самарқанд тўқимачилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар