...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нигерияда худкуш аёллар порлатиш учун болалардан фойдаланишяпти


12:27, 24.01.2017 Олам
 4 010

Нигерия хукумати “хавфли тренд” деб атаётган ҳолат, афсуски, тобора урчиб бормоқда.

Чет эл оммавий ахборот воситалари, хусусан, Нигерия хукуматининг ўзи ҳам айни вақтда мамлакатда авж олган террористик ҳаракатлардан хавотирда.
 
Бегуноҳ инсонлар ўлимининг олдини олиш учун қатор ҳарбий операциялар амалга оширилаётган бир вақтда Нигерияда террорчилик билан боғлиқ яна бир катта хавф пайдо бўлдики, буни бартараф қилиш учун ҳукумат қандай йўл тутишини ҳам билмаяпти.
 
Гап шундаки, сўнгги вақтларда Нигерияда террорчи-худкуш аёллар ўз мақсадига эришиш учун болалардан фойдаланмоқда.
 
Узоқдан бир қўлида бола кўтарган, иккинчисида эса яна бирини етаклаган аёлнинг гўдаклар кийимига портловчи воситани беркитган бўлиши мумкинлиги, ҳатто, ҳаёлга ҳам келмайдиган ҳолат, шундай эмасми?
 
Буни билган жангарилар эса ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида болаларни ҳам аяшмаяпти.
 
Нигерия хукумати “хавфли тренд” деб атаётган ҳолат, афсуски, тобора урчиб бормоқда.
 
Шу йилнинг 13 январь куни Адамава штатидаги Мадагали шаҳрида қўлида бола кўтариб кетаётган икки аёл назорат пункти ходимаси томонидан тўхтатилган. Бироқ қўлида гўдак кўтарган аёллар назорат пунктидан ўтиб кетишга муваффақ бўлишган.
 
Шундан сўнг, ҳар икки худкуш аёл ўзини портлатиб юборган. Табиийки, портлаш чоғида уларнинг қўлидаги болалар, шу билан бирга 4 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳам нобуд бўлди.
 
Ушбу воқеадан 10 кун ўтиб, кеча 23 январь куни Нигерияда ҳудудидаги барча назорат пунктлари ва мамлакат ҳарбийлари “хафли тренд”нинг бошлангани ва унга йўл қўймаслик борасида огоҳлантирилди. Бу ҳақда “Segodnya.ua” ёзмоқда.
 
Гарчи назорат пунктларидаги текширув кучайтирилган бўлса-да, террорчилар ўзларининг аҳмоқона “фалсафа”лари сабаб, ғаразли ниятларини амалга оширишнинг бошқа-бошқа йўлларини излаб топишмоқда.
 
Маълумки, “Боко Харам” терристик гуруҳи худкуш сифатида аёллар ва кичик ёшдаги қизалоқлардан фойдаланади.
 
Назорат кучайтирилгач, уларнинг режалари амалга ошиши қийинлашди чоғи, жангарилар эндиликда аёллардан ташқари гўдакларни ҳам “хўрак” сифатида ишлатишни бошлашди.
 
Нигерия ҳукумати бундай разолатга қарши курашиш учун қандай ҳаракатларни амалга ошириш ниятида, буниси ҳозирча маълум эмас. 
Умида Якубова

Теглар:Нигерия Худкуш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!