...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нигерия ҳукумати ва Боко Харам: сиздан угина, биздан бугина


16:41, 08.05.2017 Олам
 2 447

Президент Бухорий озод қилинган ўқувчи қизлар билан учрашиш учун Лондонга белгиланган ташрифини бекор қилган.

Нигерия президенти 7 май, якшанба куни озод қилинган 82 нафар чибоклик қизлар билан учрашди. Озод қилинганлар деярли жисмонан зарар кўрмаган.
 
Маълумотларга кўра, қизлар Нигерия ҳукумати томонидан асирдаги Боко Харам террорчи гуруҳи аъзоларига алмаштирилган ва пойтахт Абиджан шаҳрига олиб келинган. Боко Харам ихтиёрига 5 нафар жангари қўйиб юборилган.
 
“Хуш келибсиз, қизларим, хуш келибсиз сингилларим! Биз қайтганингиздан жуда мамнунмиз, ҳар бир нигериялик бу мудҳиш ҳолатни тезроқ унутишини истардим. Яна бир бор хуш келибсиз!”, деди қизларга қарата мамлакат президенти Муҳаммаду Бухорий номидан унинг вакили.
 
Қайд этилишича, 82 нафар қиздан бирининг қўли сингани ва яна бирининг оёғи жароҳатланганини ҳисобга олмаса, умуман ҳаммалари соғлом ҳолатда.
 
Ҳукуматнинг билдиришича, яна 100 дан ортиқ қизлар террорчилар қўлида қолмоқда. 2014 йил апрель ойида 18 ва 16 ёшли 276 нафар қиз жангарилар томонидан ўғирлаб кетилганди. Нигерия президенти расмий матбуот котибияти хабарига кўра, президент Бухорий озод қилинган ўқувчи қизлар билан учрашиш учун Лондонга белгиланган ташрифини бекор қилган.
Икром Раҳмон

Теглар:Нигерия Жангарилар Боко Харам 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!