...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нидерландияда парламент сайлови ўтказилди


14:19, 16.03.2017 Олам
 1 735

Нидерландия Бош вазири Марк Рютте бошчилигидаги “Озодлик ва демократия учун халқ партияси” ғалабани қўлга киритди.

15 март куни Нидерландияда парламент сайлови бўлиб ўтди. Сайловда 28 та партия иштирок этди. Бу эса рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
 
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, сайловда Нидерландия Бош вазири Марк Рютте бошчилигидаги “Озодлик ва демократия учун халқ партияси” ғалабани қўлга киритди. Унинг партияси қонунчилик органидаги 33 ўринга эгалик  қилмоқда. Бу ҳақда “Reuters” ахборот агентлиги хабар берди.
 
“Озодлик партияси” ва “66 демократлар” партияси 19 ўринга даъвогар. Ҳозирча қарийб 95 фоиз овозлар ҳисоблаб чиқилган.
 
Овоз бериш жараёнининг сўнгги натижаси расман 21 март куни эълон қилинади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Парламент сайлови Нидерландия Марк Рютте 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!