...
МЕНЮ
ONLINE TV

30 йил фарзанд кутган аёл 51 ёшда она бўлди


14:11, 16.03.2017 Олам
 7 661

Аёлнинг ёшини ҳисобга олиб, шифокорлар болани кесарча йўли билан дунёга келтиришга қарор қилишди.

Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида истиқомат қилувчи Сандугаш Кусметаева 30 йиллик бефарзандликдан сўнг, 51 ёшида ўғил фарзандни дунёга келтирди. Бу ҳақда “Nur.kz” хабар қилди.
 
Аёл туғруқхонага олиб келингач, шифокорлар ҳомилани турли текширувлардан ўтказган. Шундан сўнг, аёлнинг ёшини ҳисобга олиб, чақалоқни кесарча йўли билан дунёга келтиришга қарор қилинди.
 
Айни вақтда она ва боланинг аҳволи яхши.
 
Шифокорларнинг фикрича, олма-оталик аёллар орасида 45 ёшдан кейин фарзанд кўриш камдан-кам учрайдиган ҳолат.
 
“Одатда вақт ўтиши билан, аёл организмида гормонал ўзгаришлар рўй беради. Бу эса, аёлнинг иммун тизимига таъсир кўрсатган. Шу сабабли ҳам аёл ҳомилани оғир кўтарган. Уни дунёга келтиришда ҳам организм учун катта ҳавф туғилиши мумкин эди. Шу сабабли, биз болани кесарча йўли билан олишга қарор қилдик”, дейди “Она ва бола” акушерлик, гинекология ва перинатал илмий маркази бўлим бошлиғи Камиль Самитов.
 
Маълумот учун, сўнгги 17 йил ичида Қозоғистонда 5,5 миллион бола дунёга келган. Бир йил ичида эса, мамлакатда ўртача 400 минг чақалоқ туғилади. 
Умида Якубова

Теглар:Олма-ота Фарзанд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!