...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди ўқувчилар давоматини махсус гуруҳ назорат қилади


14:02, 16.03.2017 Жамият
 4 802

Таълим муассасаларига ўқишга келмайдиган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига нисбатан кескин чоралар кўрилади.

Тошкент шаҳридаги таълим муассасаларида ўқувчилар давоматини яхшилаш ва умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қамраб олиш бўйича шаҳар ва туман ҳокимликларида доимий ишловчи ишчи гуруҳлар тузилди. 1 мартдан Ўзбекистондаги мактабларда ота-оналар билан учрашув ўтказиш учун махсус хоналар ташкил этилди.
 
Бу орқали таълим муассасаларига ўқишга келмайдиган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ҳамда реал давоматни яширган таълим муассасаларининг раҳбарларига нисбатан кескин чоралар кўрилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокимиятининг Ахборот хизмати хабар берди.
 
Таълим муассасаларида ишга қабул қилинган “Камолот” ЁИҲ етакчилари ўқишга қатнамайдиган ёки тартиб-интизомни бузадиган ўқувчилар рўйхатини тузадилар. Маҳалла профилакика инспекторлари таълим муассасаларига бириктирилади.
 
Бу борада “2016-2017-ўқув йилида умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ўқувчилар давоматини тўлиқ таъминлаш, 9-синф битирувчиларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қамраб олишни амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қўшма қарорда аниқ вазифалар белгилаб берилган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Таълим Давомат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар