Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 300 минг еврони ташкил қилади.
Маркус 12 март куни йўлга чиқди, 235 кундан сўнг 14 минг 491 километр масофани босиб ўтгач, 3 ноябрда Шанхайга етиб бориши режалаштирилган. Бугун, 10 апрель куни у Россияда бўлади.
Россиянинг Брян вилоятига бориб, у ердан Орел, Волгоград ва Астрахан(Қозоғистон)дан югуриб ўтади. Кейин эса Қирғизистон ва Ўзбекистон орқали Хитойга йўл олади. Маркуснинг йўналиши Буюк ипак йўлидан кетмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Кай Маркус 1972 йилда Баварияда туғилган. У болалигидан сузиш, чанғида учиш каби спорт турлари билан шуғулланган. Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 300 минг еврони ташкил қилади.